Вазифалар ва функциялар
1Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш;
сувни тежайдиган замонавий технологияларни, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилинишини таъминлаш;
сув ресурсларини бошқаришнинг тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чораларини кўриш;
кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш ишларининг самарали ташкил этилишини таъминлаш;
сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларини рақамли технологиялар асосида бошқаришни ташкил этиш.
2.Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурлар самарали амалга оширилишини таъминлайди;
Вазирлик буйруқлари, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Агентлик буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
ер усти сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаради;
ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ирригация ва мелиорация тизимлари, насос станциялари, сув омборлари ва бошқа давлат сув хўжалиги объектларидан самарали ҳамда ишончли фойдаланишни ташкил қилади;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, суғориш ва коллектор-дренаж сувларининг сифатини мониторинг қилади;
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномаларни тузиш, уларнинг суғориш тармоқларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва уларни мониторинг қилади;
сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилишни белгиланган тартибда ташкил қилади;
насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, магистрал каналлар бошқармалари, ирригация тизими бошқармалари ва «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини назорат қилади.
3.Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
